
Маълумотларга кўра, 27 ёшли португалиялик футболчи ўтган ёз Мадриднинг "Атлетико"си сафида пайдо бўлиши мумкин эди, лекин якунда Англия клубида қолганди. Айнан "Реал" Силва учун қолганлардан ажралиб турган вариант бўлган. Португалиялик футболчи "қироллик клуби"да ўйнашни орзу қилади. "Қаймоқранглилар" Лука Модрич ва Тони Кроос билан вазиятни инобатгга олиб, Бернарду трансферига қизиқиш билдириши ҳақиқатга яқин.
Ушбу мавсум Силва АПЛ доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. ЕЧЛда эса у 6 баҳсда 2+2 кўрсаткичга эга.