

"Sky Sports" хабарига кўра, ушбу мавсумдан кейин Эрлинг Холанд жамоадан кетадиган бўлса, "шаҳарликлар" "Брайтон" ҳужумчиси билан музокаралар ўтказиб кўради.
Айни дамда "Тоттенхэм" ушбу футболчини асосий трансфер нишони қилиб белгилаб олган. Ундан ташқари, у "Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньюга ҳам маъқул келган.
Фергюсон ушбу мавсумда АПЛнинг 17 ўйинида 6 гол урди.



