"Манчестер Сити" Доннарумма учун 120-150 млн. евро тўлашга тайёр
22 мар 2017 17:56
Янгиликлар
"Манчестер Сити" Доннарумма учун 120-150 млн. евро тўлашга тайёр
"Манчестер Сити" раҳбарияти "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида "шаҳарликлар" "Милан"га таклиф юборган эди, аммо унинг молиявий томонлари ошкор қилинмаган.
"Манчестер Сити" раҳбарияти 18 ёшли футболчи учун 120-150 млн. евро тўлашга тайёр. Инглиз клубидагиларнинг фикрича, Доннарумма Вилли Кабальеро ва Клаудио Браво учун идеал ўринбосар.
Италиялик футболчининг трансфери Доннарумманинг "Милан" билан шартнома узайтиришига боғлиқ. Келишув 2018 йилнинг ёзигача амалда. Олдинроқ Жанлуижи "Милан"да қолишга умид қилаётганини айтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар