"Манчестер Сити" Диего Карлосга қизиқмоқда. "Севилья" ҳимоячи учун 60 млн евро талаб қилмоқда

Alisher
30 июл 2020, 17:13
"Севилья" ҳимоячиси Диего Карлос фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

27 ёшли бразилиялик футболчига "Манчестер Сити" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Андалусия клуби Карлосни 60 миллион евродан кам бўлмаган маблағга сотишга тайёр, бундан ташқари ўйинчининг товон пули 75 миллион еврони ташкил этади.

Футболчининг "Севилья" билан тузган шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.

Олдинроқ Диегога "Ливерпуль", "Бавария" ва "Барселона" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар янграган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›