"Манчестер Сити" "Бенфика" футболчиси учун 120 млн евро тўлашга тайёр

Tolibjon Qosimov
22 мар 2019, 21:16
"Манчестер Сити" клуби "Бенфика" форварди Жоау Фелишни сотиб олмоқчи.

Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар берди.

"Манчестер Сити" спорт директори Чики Бегиристайн 14 март куни Лиссабонга борди ва Европа лигаси 1/8 финал доирасида "Бенфика" ҳамда "Динамо" (Загреб) баҳсини кузатди. Шунингдек, 19 ёшли португалияликни "Ювентус" қизиқишларини ҳимоя қиладиган агент Педру Мендеш ҳам кузатиб бормоқда.


Фелишга "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Лекин, "шаҳарликлар" бу борада фаворит ҳисобланишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›