"Манчестер Сити" АПЛда очколаридан маҳрум этилиши ёки Премьер-лигадан четлатилиши мумкин

Оқил Абдубарноев
6 фев 2023, 19:27
Агар клубнинг молиявий хатоси исботланса, "Ман Сити" жиддий жазоланиши мумкин.

Премьер-лига 2009/10 йилги мавсумдан бери "Манчестер Сити"ни 100 дан ортиқ молиявий қоидаларни бузганликда айблади.

The Times нашрининг Премьер-лига қоидаларига таяниб ёзишича, бундай қоидабузарликлар учун даъво муддати йўқ.

Daily Mail нашрининг аниқлик киритишича, агар "Манчестер Сити" молиявий қонунбузарликларда айбдор деб топилса, клуб очколардан маҳрум қилиниши ёки Премьер-лигадан четлатилишигача бўлган турли жазоларга дуч келиши мумкин.

“Ман Сити” ҳозирча вазиятга изоҳ бермади, бироқ Daily Mail хабарига кўра, "шаҳарликлар" ўзларини “астойдил” ҳимоя қилишга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›