

Ушбу ғалаба "Манчестер Сити" учун АПЛдаги кетма-кет 11-ғалаба бўлди. "Сити" охирги марта 2021 йилнинг 30 октябрь куни «Кристал Пэлас»га (0:2) имкониятни бой берганди. Шундан бери жамоа фақат зафар қучмоқда. Айни пайтда "Манчестер Сити" 21 турдан сўнг 53 очко жамғариб АПЛ жадвалини бошқармоқда.
Жамоа 15 январь куни "Челси"га қарши ўйнайди.



