

Ушбу муваффақиятдан сўнг "шаҳарликлар" тўплар нисбати бўйича Англия чемпионатининг сўнгги 125 йилдаги энг яхши натижасини қайд этди. Манчестер клуби 15та учрашувда 45та гол урди ва 7 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Тўплар нисбати +38 ни ташкил қилди.
Сўнгги бор 125 йил олдин (1892/93) мавсумнинг шу қисмида "Сандерленд" +39 тўплар нисбатини қайд этган эди.



