UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  0 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  3 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  4 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  32 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  19 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  24 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  2 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  14 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  17 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  40 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  6 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3

“Manchester Is Red” ёхуд “Юнайтед”нинг дербидаги ғалабасида муҳим рол ўйнаган 3 омил Янгиликлар

“Manchester Is Red” ёхуд “Юнайтед”нинг дербидаги ғалабасида муҳим рол ўйнаган 3 омил

Кеча “Манчестер Юнайтед” буюк камбекни амалга оширди.

Албатта, биринчи бўлимдаги ўйин сифати ва 0:2 якунда умуман бошқа томонга ўзгариб кетишини ким ҳам билганди... Бироқ шуни кўриб туриб ҳам севимли жамоасига умид қилганларга эса қойил қоламиз ва қарсаклар чаламиз. Хўш, қандай сабаблар билан “Юнайтед” дербида “Сити”ни мағлуб этди?

ПОГБА = ПОГБУМ

Ушбу ўйиндан кейин ким Жозе ва Погба ўртасида зиддиятлар борлигига ишонади? Ўйингача дунёнинг кўплаб нашрлари икки томоннинг муносабати ёмонлиги, ўзаро гаплашмаётгани ҳақида бонг урди. Бироқ ўйин давомида шунга амин бўлдикки, бундай эмас.

Моуриньо Погба билан бўлаётган мунозараларга ойдинлик киритди

Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи таймда ҳам Погба яхши ўйнади, у жамоани олдинга бошлашга, етакчиликни қўлга олишга ҳаракат қилди. Бироқ дастлабки 45 дақиқаликда “Юнайтед”нинг ўйини ўхшамади, қилинган ҳаракатлар зое кетди. Иккинчи бўлимда эса айнан Погба 97 сония ичида иккита гол урди. Биласиз, дерби каби баҳсларда ҳар бир гол муҳим аҳамият касб этади. Тажрибали Погба эса муҳим вазиятларда ўзини йўқотиб қўймади, пор(т)лаб чиқди. БУМ! Ҳисоб 2:2! “Юнайтед” мухлисларида умид учқунлари уйғона бошлади. “Сити” иккинчи голдан кейин парчаланиб кетди, “қизил иблислар”нинг иштаҳаси очилди. Кетма кет ҳужумлар уюштирилди. Албатта, “Сити” аъло даражада ўйнади. Бироқ футболда муҳими натижа эканлигини барча билади. Погба эса ана ўша натижани келтириб берган муҳим омилга айланди.

ХАЛҚАРО МАЙДОН

“Юнайтед” “Севилья”га ютқазганидан кейин халқаро майдондаги иштирокини якунлади. “Сити” эса қийинчиликларсиз чорак финалга етиб борди. Айнан ЕЧЛдаги учрашув ҳам натижага таъсир ўтказди. 4 апрель куни “Ливерпул”га қарши ўтган ўта оғир баҳсда “шаҳарликлар” йирик ҳисобда таслим бўлишди. “Юнайтед” ўша куни дам олди ва учрашувга тайёргарликни давом эттирди. Ўйингача “Сити” 3, “Юнайтед” 7 кун дам олди. Бунда фарқ катта албатта. 3 кун дам олган футболчиларнинг барчаси ҳам ўйингача балансни ушлаб қола олишмайди. Гвардиола эса шу боисдан асосий таркибда кескин ўзгаришлар қилишга мажбур бўлди. Де Брюйне, Агуэро захирада қолди. Биласиз, бундай учрашувларда мураббийлар доимо қўл остидаги энг жанговор таркибни майдонга ташлайди. Айниқса, чемпионлик ҳал қилиниши керак бўлган ўйинда...

Гвардиола қўл остидаги жамоа илк марта қаторасига икки учрашувда 3 та гол ўтказди

Аммо, бир неча кескин қарама қаршиликлар олдинда қад кўтариб турганида бирор учрашувдан воз кечиб, бошқасини танлаш керак. Гвардиола жамоаси 3 кунда “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” билан ўйнади. Кейин эса 4 кунда “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм”га қарши майдонга тушади. Кейинги баҳсларда нима бўлишини ҳеч ким билмайди, бироқ Гвардиола жамоасининг ишлари ортга тисарилгани аниқ. Ахир унинг жамоаси ҳали ҳеч қачон кетма кет икки учрашувда 3тадан гол ўтказиб юбормаган эди-да.

МОУРИНЬО НАЗАРИЯСИ

Гвардиола ҳам, Моуриньо ҳам ўз услубига, назариясига эга. Пеп тики-така, Жозе эса машҳур “автобус” услубини ёқтиради. Биринчи бўлим давомида “Сити” тики-такаси билан “Юнайтед”нинг “автобус”ини бузиб ташлагани аниқ. 2та гол киритилди, кўплаб вазиятлар, рақибга ўйин бермаслик. Буни “Юнайтед”нинг мухлислари ҳам тан олишса керак. Аммо иккинчи бўлимда Жозе “Б” режасини ишга солди чоғи ёки ўйинга бошқача назария билан қаради. Нима бўлган тақдирда ҳам биринчи бўлимдаги “Юнайтед”дан асар ҳам қолмади. Майдонга худди “Юнайтед”нинг бошқа таркиби тушиб келгандек кўринди. Шунчаки #Respect

"Манчестер Сити"ни чемпионлик билан табриклайман" - Жозе Моуриньо

“Юнайтед”нинг йўқотадиган ҳеч нарсаси қолмаганди. Агарда мағлуб бўлса, “Ливерпуль” билан орадаги фарқ 1 очкогача қисқариб кетарди. Ғалаба мавсумни 2-ўринда якунлашнинг кафолати бўлиб хизмат қиларди. Бироқ “Юнайтед” футболчилари кўз олдида “Сити”нинг чемпионликни нишонлашини хоҳлашмаслиги аён эди. Моуриньо футболчиларга шундай дегани аниқ. Шу орқали МЮ сиз-у биз кутган ўйинни намойиш этиб берди. Иккинчи бўлимда “Юнайтед” “Сити”дан ҳам руҳият, ҳам назария, ҳам сермаҳсуллик, ҳам ҳисоб бобида устунлик қила олди.

Келинг, яқин ўтмишга назар ташлаймиз. Ўтган мавсумда ўйин сифати борасида “Челси” барчадан устун эди. “Стэмфорд”да “Юнайтед” дарвозасига 4 гол киритди. Бироқ ушбу жамоа билан “Олд Траффорд”даги баҳсда МЮ даҳшатли ўйнади, рақибига ўз дарвозасига яқинлашгани умуман имконият қолдирмади. Узоққа бормаймиз, иккинчи даврада “Ливерпуль” ва “Челси” қай тарзда мағлуб этилганини кўрган бўлсангиз керак. Жозе учрашувга бошқача ўйин услубини танлади. Натижада ғалабалар қўлга киритилди. Иккинчи давра “Юнайтед” учун жуда яхши ўтмоқда. Гарчи ютқазган бўлса-да “Манчестер Сити” эртами кеч чемпионликни қўлга киритади.

Учрашувни ҳар доим майда деталлар ҳал қилади. Бўлди, ўйин тугади, натижа тарихга кирди. “Юнайтед” 3:2 ҳисобида ютди ва иккинчи ўринни деярли кафолатлади. Жозе эса қайсидир маънода ўзига билдирилаётган танқидлардан соқит бўлди. Ўйинни кўрмаганлар эса армонда қолди!

Миржалол Норматов

Муаллиф : Mirjalol Normatov
Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика