Манба: "Реал" ва ПСЖ Мбаппе трансфери бўйича келишувни ёпишди
01 июл 2023 14:05
Янгиликлар
Манба: "Реал" ва ПСЖ Мбаппе трансфери бўйича келишувни ёпишди
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе келаси ҳафта "Реал"га ўтади, дея хабар берди журналист Француа Галлардо.
Манба берган хабарга кўра, томонлар 24 ёшли ҳужумчининг трансфери бўйича келишувнинг барча шартларини келишиб олган. Трансфер суммаси ошкор қилинмаган.
2017 йилнинг августида ПСЖ Мбаппени "Монако"дан ижарага олганди, бир йил ўтиб эса ҳужумчини 180 миллион еврога сотиб олди.
Парижликлар билан бирга футболчи беш марта Франция чемпиони бўлди, уч марта мамлакат кубогини қўлга киритди ва икки мартадан мамлакат Суперкубоги ва Франция Лига Кубогини қўлга киритди. Ҳужумчи ПСЖ тарихидаги энг яхши тўпурар (212 та гол) ҳам саналади.
У 2022/23 йилги мавсум барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар