

Кеча Польша терма жамоасида бош мураббий алмашиши маълум бўлди. Чеслав Михневич ўз лавозимини тарк этади, чунки у билан 2022 йил 31-декабрда тугайдиган шартнома узайтирилмайди.
ЖЧ-2022 вақтида ҳам Польша термаси сардори ва асосий юлдузи Роберт Левандовски федерация раҳбарияти билан боғланди, деб хабар берди Radio ZET. У жамоа етакчиларининг умумий позицияси ҳақида маълум қилди. Хабарда жамоа Михневичнинг ҳимоявий ўйинидан қониқмаётгани билдирилди. Агар Михневич бош мураббий сифатида қолса, бир гуруҳ футболчилар Польша терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга тайёр эди.



