Манба: Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилади, агарда...

Mirjalol Normatov
21 мар 2018, 14:32
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг клубдаги келажаги жамоасининг Англия кубогидаги иштирокига боғлиқ.

"Express" нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти ушбу турнирда жамоанинг бош совринни қўлга киритишини истамоқда. Агарда, МЮ "Тоттенхэм" тўсиғидан ўта олмаса, Жозе Моуриньога истеъфо берилади.

"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Севилья"га ютқазиб қўйганидан кейин португалияликнинг истеъфоси ҳақидаги хабарлар кўпайиб кетди. Олдинроқ Жозе жамоадан кетмаслигини айтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express