UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  0 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  2 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  4 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  10 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  7 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  17 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  15 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Мана нима учун клубларга Хитой, АҚШ, Австралия турнелари керак? Янгиликлар

Мана нима учун клубларга Хитой, АҚШ, Австралия турнелари керак?

Европанинг етакчи клублари анаъналарга содиқ қолган ҳолда йилда бир маротаба АҚШ, Хитой, Сингапур ва Австралияда бўлиб ўтадиган турнирларда иштирок этадилар.

Ушбу турнелар орқали жамоалар янги мавсумга тайёрланиш билан бирга, мўмайгина пул ҳам ишлаб топадилар.

Айни пайтда ҳам мазкур тоифадаги ўртоқлик турнирлари давом этмоқда.

International Champions Cup деб номланувчи ушбу мусобақаларни МЛСдаги "Майами Долфинс" клуби эгаси Стивен Росс ўйлаб топган. Унга қарашли стадионда кейинги ҳафта ICCнинг энг муҳим ўйини: "Эл-Классико" бўлиб ўтади.

Аммо, фақат ушбу турнирдаги эмас, АҚШдан ташқари жойда бўлиб ўтадиган бошқа етакчи жамоалар иштирокидаги ўйинлар ҳам мухлислар ўртасида катта қизиқиш уйғотади.

Эътиборингизга ушбу мавсумда мана шундай ўйинларга оид маълумотлар ва суратларни тақдим этамиз.

«Манчестер Сити» – «Манчестер Юнайтед» (0:2) – 67401 томошабин. NRG Stadium (Хьюстон, АҚШ).


Британиядан ташқарида бўлиб ўтган илк Манчестер дербиси Техасдаги мухлислар ўртасида аншлагни юзага келтирди.







«Ювентус» – «Барселона» (1:2) – 82104 томошабин. MetLife Stadium (Ист-Ратерфорд, АҚШ).

ЕЧЛ-2015 финалчилари иштирокида Нью-Жерсида бўлиб ўтган футбол ўйини мухлис йиғиш борасида шаҳарнинг янги рекордини ўрнатди.





«Сидней» – «Арсенал» (0:2) – 80432 томошабин, ANZ Stadium (Сидней, Австралия)

«Арсенал» 40 йилда илк маротаба Австралияга ташриф буюрди.





«Лестер» – «Ливерпуль» (1:2) – 39498 томошабин, Hong Kong Stadium (Гонконг, Хитой).

Юрген Клопп жамоаси илк маротаба ҳар икки йилда Осиёда ташкил қилинадиган "The Premier League Asia Trophy" турнирида иштирок этди.




«Рома» – «ПСЖ» (1:1) – 36289 томошабин, Comerica Park (Детройт, АҚШ).

Бейсбол стадионидаги футбол





«Бавария» – «Милан» (0:4) – 39998 томошабин, Longgang Stadium (Шэньчжэнь, Хитой).


Хитойлик мухлислар камдан-кам бўладиган ҳодисани ўз кўзлари билан кўрдилар: Германия чемпиони йирик ҳисобда мағлубиятга учради.




«Лос-Анджелес Гэлакси» – «Манчестер Юнайтед» (2:5) – 25667 томошабин, StubHub Center (Карсон, АҚШ).

МЮнинг Америкадаги турнеси «Гэлакси» стадионида бошланди.




«ПСЖ» – «Тоттенхэм» (2:4) – 33322 томошабин, Camping World Stadium (Орландо, АҚШ).

Икки жамоа ЖЧ-1994га мезбонлик қилган стадионда ҳақиқий шоу уюштириб беришди.

sports.ru сайти материаллари асосида тайёрланди

Муаллиф : Aziz Tukhtamuradov
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика