

ESPN хабарига кўра, Оле-Гуннар Сульшер кетадиган бўлса, униннг ўрнини илгари "Тоттенхэм"ни бошқарган Маурисио Почеттино ёки "РБ Лейпциг" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн эгаллаши мумкин.
Таъкидланишича, раҳбарият 33 ёшли немис мутахассисининг номзодини қўллаб-қувватлайди. Жамоа мутасаддиларига Нагельсманнинг ёшлар билан ишлаш қобиляти ва ўз жамоаларига сингдирадиган ўйин услуби маъқул тушган.
МЮ охирги ўйинларда "Арсенал" (0:1) ва "Истанбул"га (1:2) имкониятни бой бергач, Сульшернинг тақдири "Эвертон"га қарши учрашувнинг натижасига боғлиқлиги тўғрисида хабар берилди.



