"Ман Сити" сўнгги лаҳзаларда Кундени илиб кетмоқчи эди, аммо француз "Барселона"га ўтишни хоҳлади

Alisher
28 июл 2022, 18:12
Ушбу мавсумлар оралиғида Жюль Кунде учун нафақат "Барселона" ва "Челси" курашишди.

Балки, "Севилья" ҳимоячисини сўнгги лаҳзаларда "Манчестер Сити" ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.

Аммо, француз Каталония клубига ўтишга розилик берди. Трансфернинг тез орада расмийлаштирилиши кутилмоқда.

"Барса" 23 ёшли Кунде учун 50+5 млн евро тўлайди. Шартнома эса 2027 йилга қадар мўлжалланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: lequipe.fr