"Ман Сити" Сане билан ҳамкорликни давом эттириш умидини йўқотмаган

Alisher
25 июн 2020, 12:24
"Шаҳарликлар" жамоа вингери Лерой Сане билан янги шартнома имзолашмоқчи.

2021 йилнинг ёзида германиялик футболчининг "Сити" билан тузган шартномаси якунига етади, шундан сўнг у эркин агент мақомида клубни тарк этиши мумкин.

Хабарларга кўра, "Сити" Санени ёзги трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлаётган "Бавария"га қўйиб юбормоқчи эмас.

Мюнхенликлар Сане учун 40 миллион евродан кўп тўламоқчи эмаслар, "Манчестер Сити" эса трансфердан 70 миллион ишлаб олмоқчи.

"Шаҳарликлар" ундан кўра, ҳозир футболчини "Бавария"га сотмасдан, бир йилдан кейин текинга қўйиб юборишни афзал кўришади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›