

"Шаҳарликлар" "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Субименди билан шартнома тузишни ўйламоқда. Улар футболчининг шартномасида белгиланган товон пулини тўлашга тайёр. Мартиннинг товон пули 60 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, Субименди ўтган ёзда "Ливерпул"га кўчиб ўтиши мумкин эди, бироқ 25 ёшли футболчи "Реал Сосьедад"ни тарк этишни истамаганди.



