«Ман Сити» ўз ҳимоячисини Францияга сотди
22 авг 2018 00:45
Янгиликлар
«Ман Сити» ўз ҳимоячисини Францияга сотди
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Жезон Денайер «Лион»га кўчиб ўтди.
Бельгиялик футболчи Франция клуби билан 4 йиллик шартнома тузди.
«Манчестер Сити» Денайер учун 6,5 миллион евро олади ва яна 3,5 миллионни бонус тариқасида олиши мумкин.
Денайер 6 йилдан буён «Сити»га тегишли эди, аммо клуб сафида умуман расмий ўйинда майдонга тушмаган. У «Селтик», «Галатасарой» (икки бор) ва «Сандерленд» клубларида ижарада ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар