“Ман Сити” ҳимоячиси “Барселона” билан 5 йиллик шартнома имзолайди (Никола Скира)

Eldor Akmurzayev
27 апр 2021, 20:50
Каталонияликлар “Манчестер Сити” аъзоси Эрик Гарсия билан музакораларни давом эттирмоқда.

Гарсия 2020/21 йилги мавсум тугагандан кейин “шаҳарликлар”ни тарк этади ва “Барса” билан 5 йиллик шартнома имзолайди. 20 ёшли испаниялик ёзда эркин агентга айланади.

Трансфер бўйича расмий маълумот яқин орада берилиши айтилмоқда.

Футболчи жорий мавсум АПЛда 10 учрашувда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ua-football.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›