UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  3 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  6 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  1 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  3 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Маъмур Икромов: “Бор эътиборимиз “Фулад” билан ўйинга қаратилган” Янгиликлар

Маъмур Икромов: “Бор эътиборимиз “Фулад” билан ўйинга қаратилган”

Яқинда “Локомотив” сафига қўшилган тажрибали дарвозабон Маъмур Икромов жароҳат олган Игнатий Нестеровнинг ўрнини босиши кутилмоқда.
Лекин “Локо”нинг Осиё Чемпионлар лигасининг “Ал Ҳилол”га қарши ўтган дастлабки турида ёш посбон Аброр Каримов асосий таркибга киритилганди. Лекин Икромов ўзига албатта имконият берилишидан умидворлигини айтди.

“Мен “Локомотив”га катта мақсадлар билан ўтганман, - дейди Икромов. – “Ал Ҳилол”га қарши ўйинда майдонга тушишимни кутгандим. Аммо мураббийлар Аброр Каримовга ишонч билдиришди. Шунга қарамасдан, бизда ажойиб жамоа бор. Қачондир мен ҳам ўз ўйинларим билан “Локомотив”га ёрдам беришимга ишонаман. Мураббийлар ишончини қозониш учун астойдил ҳаракат қиламан. Олдимизда турган вазифа эса “Фулад”ни мағлубиятга учратишдир.

Ҳозирда барчамизнинг фикру-ҳаёлимиз ушбу ўйинга қаратилган. Шу ўринда бир масалага ойдинлик киритиб ўтмоқчиман. Олдинги интервьюмда “Нефтчи”, “Шўртан” ва “Бухоро” клублари ҳакда гапирганимда, мухлислар буни нотўғри тушунишибди. Мен бу жамоаларни камситмагандим, шунчаки ҳозирги вазиятда чемпионлик учун кураша олмаслигини назарда тутиб айтгандим. Аслида улар ҳурматга лойиқ клублардир. Агар гапим мухлисларга оғир ботган бўлса узр сўрайман. Бу жамоаларга янги мавсумда омад тилайман”.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика