

"Икки қанот ҳимоячилар, Лаксальт ва Стринич клубдан кетишади. Корреа ва Андре Силва борасида аниқ янгилик йўқ. Трансфер ойнаси ҳали ёпилганича йўқ, ҳали икки ҳафта бор. Лекин, сотувлар бизнинг асосий мақсадимиз", - дейди Мальдини.

26 ёшли Лаксальт ўтган ёзда "Милан"га ўтганди. У ортда қолган мавсум А Серияда 20 учрашувда майдонга тушди.
32 ёшли Стринич эса юрагидаги муаммо туфайли клубнинг бирорта ўйинида ҳаракат қилмади.



