Максим Шацких: "Мавсумда олдимизга қўйилган асосий вазифани уддаладик"
27 ноя 2023 17:23
Янгиликлар
Максим Шацких: "Мавсумда олдимизга қўйилган асосий вазифани уддаладик"
"Биз бу ерга нима учун келганимизни биламиз. Чемпионлар Лигасида ҳали имкониятга эгамиз, бундан фойдаланишга уринамиз. "Ал Айн"ни гуруҳда пешқадамликни қўлга киритиб бўлгани билан табриклайман. Улар кеча БАА чемпионатида ҳам кучли рақиб устидан сафарда ғалаба қозонишди. Мезбонлар бемалол босимсиз ўйнаши мумкин, лекин бизда ҳам шундай ҳолат. Чунки мавсумда олдимизга қўйилган асосий вазифани уддаладик — Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлдик. Таркибимизда баъзи йўқотишлар мавжуд, аммо бемалол ўз ўйинимизни намойиш эта оламиз", - деб ўйлайман деди Максим Шацких.
Мухлисларга ёқадиган футбол кўрсатиб, энг муҳими зарур натижа - ғалабани қўлга киритишга интиламиз. Барчаси қандай бўлишини эртанги ўйин кўрсатади.

Муҳаммадқодир Ҳамралиев: - Биз мазкур баҳсга яхши кайфиятда етиб келдик. Жума куни Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритдик. Бу бизга қўшимча иштиёқ беради ва "Ал Айн"га қарши беллашувда мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд этишга бор кучимизни берамиз. Ички муҳит ажойиб ҳолатда. Имкониятимиз бор, бундан фойдаланиб қолишга интиламиз.
|
Аль-Аин Eisa Khalfan - 18' |
Лига чемпионов АФК. Группа А . 5-тур 28/11/2023, 21:00 3
:
1
Тугади
|
Пахтакор Ходжимат Эркинов - 55', Ходжимат Эркинов - 62', Драган Черан - 78' |
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар