UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  8 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Максим Шацких: "Ҳамма ўйинда 5:0 ҳисобида ютишимизни кутманг" Янгиликлар

Максим Шацких: "Ҳамма ўйинда 5:0 ҳисобида ютишимизни кутманг"

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Динамо" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот ануманида қатнашди ва саволларга жавоб қайтарди.

"Биз мухлислар учун ўйнаймиз. Ўйлайманки, улар бугун биздан рози бўлишди. Очиқ футбол кўрдик ва шунга яраша 5 та гол гувоҳига айландик. Бизда нуқсонлар кузатилди. Энг муҳими, 3 очкони қўлга киритдик. Ўйинимизни базада батафсил кўриб чиқиб, камчиликлар устида иш олиб борамиз", – деди Шацких. 

- "Динамо" Киевда Александр Хацкевич ёрдамчиси бўлиб ишлагансиз. Ундан ўрганганларингизни "Пахтакор"да қўлламоқчимисиз? 

- Албатта, Хацкевичдан ўрганганларимни қўллашни хоҳлайман. Бу ҳақда ўйлаяпмиз, ҳамма нарсани ўз вақти бор. 

- Одил Ҳамробековни марказий ҳимояда ўйнатдингиз. Бу ҳимоядаги муаммолар билан боғлиқми ёки шу нарсани синаб кўряпсизми?

- Биз бир футболчимизни қайдномага киритишга улгурмадик. Ўйлайманки, кейинги баҳсгача бу масалани ечамиз. Бугун Одил Ҳамробековни марказий ҳимояда ўйнатишга тўғри келди. У бу чизиқда олдин ҳам ўйнаган. Одил бугун ишончни оқлади. У ва бошқа футболчиларга ҳеч қандай эътироз йўқ. Узоқ танаффусдан кейин биринчи расмий учрашув бўлгани учун ҳаяжон сезилиб турибди. 

- Банашакнинг ўйини Шаркичникидан кучли кўринмади. Шаркичнинг статистикаси яхши эди. Банашак танлови тўғри бўлдими? У ўйнаб кета олиши борасида ишончингиз комилми?

- У сизларни эмас, бизни лол қолдириши керак. Ўйинчи сифатида ундан қониқяпман. Унинг трансфери бўйича шахсан ўзим шуғулландим. У – ҳақиқий ҳужумчи, Шаркич марказий ҳужумчи эмасди. У орқароқда тўп тепарди. У ўйнайдиган чизиқда ўзимизда ҳам талайгина футболчилар топилади. Мен у билан гаплашдим ва уни кузатиб қўйиш бўйича қарор чиқардим. У қолганида, захирада қолиб кетарди ва ўйин амалиётига эга бўлмасди. Яна бир бор қайтараман, Пшемислав Банашак – ҳақиқий форвард, Шаркич орқароқда ўйнарди.

- Бугун айрим футболчилар ўзларини аяб ўйнагандай туюлди...

- Йўқ, ҳеч ким ўзини аяб тўп тепгани йўқ. Шунчаки узоқ муддатли танаффус таъсир қилиб, кўпчиликни ҳаяжон босди. Ҳамма футболчиларимиз борини бериб ҳаракат қилишди. Ўзингиз кўрдингиз. ўйин охирида ҳам жуда қийин бўлди, Барчасини ҳаяжонга боғлаган бўлардим. 

- Ҳакамликка қандай баҳо берасиз?

- Мен ҳеч қачон ҳакамлик ҳақида гапиришни хоҳламайман. Улар билан шуғулланадиган ташкилот бор. Яна ВАР ҳам бор. Кўрмаган вазиятларимни муҳокама қилишим қийин. Ўйинчимиздан сўрасак, бошқа фикрни айтди. Очиғи, билмадим. 

ВАРга кўп вақт сарфланиши ўйин темпига таъсир қилади. Ҳакам майдонда сезилмаслиги керак. Тезлик тушиб кетмаслиги лозим. Акс ҳолда, мухлислар ҳам зерикиб қолишади.

- Рақиб дарвозангиз олдида жуда кўп вазиятлар яратди. "Пахтакор"нинг айнан ҳимоя чизиғидаги ўйини борасида қандай фикрдасиз? Илия Мартинович чамаси 60-дақиқада жуда қўпол хатога йўл қўйди, қандайдир саросимига тушиб қолди...

- Ҳамма футболчи ҳам адашади. Ҳимоядаги ўйинимизга келсак, 2 та гол ўтказдикми, демак, бизда муаммолар бор. Ўйинни кўриб чиқиб, хулоса чиқарамиз. Ўз майдонида гол ўтказишга "Пахтакор"нинг ҳаққи йўқ. Нафақат уйда, балки меҳмонда ҳам. Афсуски, "Насаф" билан ўртоқлик ўйинидан тўғри хулоса чиқармабмиз, стандарт ҳолатда оқсадик. Бу муаммони бартараф қилишга ҳаракат қиламиз. Бошқа бундай хатолар такрорланмаслиги даркор. 

- Диёр Холматов ва Аббосбек Файзуллаев майдонга тушгач, кескин бурилиш ясалди ва "Пахтакор" ўйини тезлашди...

- Сардор Собирхўжаев ва Азизбек Турғунбоев чарчаб қолишгани кўринди. Аввал Достонни алмаштирмоқчи эдик. Лекин қарасак, Собирхўжаев анча толиқиб қолган экан. Уларни алмаштирдик. 

Диёр Холматов ўз позициясида ҳаракат қилмади, десак бўлади. Аббосбек Файзуллаев эса ўз ўрнида тўп тепди. Улар ўйинни чинакамига тезлаштиришди, чап қанотдаги ҳамма ҳужумларимиз яхши ташкил қилинди. Холматов ва Файзуллаев ўйин ритмига қўшилиб кетиб, ўйинимизни жонлантиришди.  

- Азизбек Турғунбоевнинг ҳолати у қадар яхши эмасди. Бу нима билан боғлиқ?

- Билмадим, балки бу унинг яқинда тўйи бўлгани билан боғлиқдир. Умуман олганда, унинг машғулотлардаги фаоллиги ва тезкорлиги қониқтирганди. У жамоамизнинг энг тезкор футболчиларидан бири, бироқ у бу хислатидан кам фойдаланади. У тезлигини ишга солганда, хавфли вазиятлар ҳосил қилдик. У билан бу борада доимий равишда ишлаймиз ҳамда унинг хислатини ижобий тарафга ўзгартирамиз.  

"Биринчи ўйинданоқ хулоса чиқармаслигингизни сўраган бўлардим. Мен йигитларимизни яхши биламан. Улар йиғинда жиддий равишда меҳнат қилишди. Улар бундай оғир юкламани охирги ярим йилда бошдан ўтказишмаган. Бу ҳам таъсир қилишини унутмаслигингиз керак. Ҳамма ўйинда 5:0 ҳисобида ютишимизни кутманг, бунақаси рўй бермайди. Ҳозирги кундаги футболда қайсидир рақибни шунчаки осонлик билан мағлуб эта олмайсиз. Албатта, биз "Динамо"дан кучлимиз, бу аниқ. Буни ўйиндан олдин футболчиларга уқтиргандим, аммо барчаси майдонда ҳал қилинади, ўша ерда ҳаммасини исботлаш керак бўлади. Афсуски, айримларга буни тўлиқ тушунтириб бера олмаганга ўхшайман. Мен ҳам сиз каби ўзига яраша хулоса чиқариб олдим ва мени ҳам кўп нарса қониқтирмади, албатта", – дея сўзларини якунлади "шерлар" устози.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика