UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Кингсли Сарфо: “Ўзбекистон мадҳияси пайти қўлимни кўксимга қўйганим мамлакатга нисбатан ҳурмат белгисидир”  2 21:52"Динамо" футболчиларида маош бўйича муаммо борлиги тасдиқланди  0 21:25Суперлига. ОКМК мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлади, Урганчда "Хоразм" зафар қучди  11 21:08"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  24 20:52Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди  29 20:28"Металлург" клуби яна бир масалани ижобий ҳал қилди   1 20:15Расман: Жесси Лингард "Коринтианс" футболчисига айланди  0 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  7 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  7 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  9 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  19 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6

Максим Шацких: "Бугунги учрашувдан мухлисларнинг кўнгли тўлди, деб ўйлайман" Янгиликлар

Максим Шацких: "Бугунги учрашувдан мухлисларнинг кўнгли тўлди, деб ўйлайман"

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких "Қайрат"га қарши кечган учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги учрашувдан мухлисларнинг кўнгли тўлди, деб ўйлайман. Биз доим улар учун тўп тепамиз. Ўйинга келсак, голлар ҳам, вазиятлар ҳам етарли бўлди. Икки жамоа дарвозаси олдида кескинлик юқори кечди. Ўйинни муваффақиятли якунладик. Хатоларимиз йўқ эмас. Ишлашда давом этамиз", - дейди Максим Шацких. 

- Қишда амалга оширилган трансферлардан кўнглингиз тўлдими?

- Жамоамизга қўшилган футболчилардан қониқдим. Ҳозирча бизда таркиб шундай. Ёзда яна таркиб тўлдирилади. Бу босқичда оладиган футболчиларимизни олдик. 

- Бугунги учрашувда кўп гол кутганмидингиз?

- Бундай голларга бой ўйинни ҳеч қайси мураббий кутмаслиги табиий. Боз устига мавсум стартида турибмиз. "Қайрат"ни ўрганган эдик. Улар бугунгидек ўйин кўрсатишини кутгандим. Қайсидир жойда агрессив ҳолда прессинг қилишди. Рақиб сафидаги ҳужумчи яхши ҳаракат қилди. Катта тезлик, вазиятни ҳал қила олиш каби устун томонлари бор экан. "Қайрат" мураббийи билан гаплашдим. Ёш мутахассис. Умуман олганда бугун фаол футбол кўрсатдик, дея оламан. Қолаверса, "Қайрат" ҳам маъқул келди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика