UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  2 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13

Максим Шацких: "Англия премьер-лигасининг 3та клубидан чорлов бўлганди..." Янгиликлар

Максим Шацких: "Англия премьер-лигасининг 3та клубидан чорлов бўлганди..."

Европада, аниқроғи Украинда муваффақиятли тўп тепган ҳамюртимиз Максим Шацкихга ўз вақтида Англиянинг номдор клублари жиддий қизиқиш билдирганди.

Жисмоний жиҳатдан бақувват футболчимизнинг услуби топ беш чемпионатларига бемалол тортарди. Нима учун кучли лигалардан тушган таклиф шундайлигича қолиб кетди? Бу ҳақда Шацких “Тезкор Студия”да жавоб берди.

“Кўпчилик ўйлагандек "Вест Бромвич"дан эмас, “Ньюкасл”, “Вест Хэм” ва “Тотенхем"дан таклифлар келиб тушганди. Биз Чемпионлар Лигасида “Ньюкасл” билан ўйнагандик, ўшанда ушбу жамоани Бобби Робсон бошқарарди. Шундан сўнг мени дарҳол қўлга киритишмоқчи бўлишган. Нима учун трансфер содир бўлмаган? Бу саволни Киев клуби раҳбариятига берганингиз маъқул. 2007 йилда “Галатасарой” жамоасидан ҳам чорлов олганман. Яхши сумма тўлашмоқчи бўлишган. Ўшанда “Динамо” президенти чақиртириб, бу менинг даражамга мос эмаслигини айтганди”, - деб хотирлайди Шацких.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Чемпионлар Лигасининг 2002 йилги мавсумида “Динамо Киев” ўз майдонида “Нюькасл”ни қабул қилади. Майдонда 16-рақамда ҳаракат қилаётган Шацких учрашувнинг 16-дақиқасида Шей Гивен қўриқлаётган дарвозани юқори бурчагини аниқ нишонга олади. Кейинчалик бу голга “The Independent” нашри “World class” дея баҳо берганди.

Видео. Бир ўйин тарихи. "Динамо" - "Ньюкасл" ёхуд Шацкихнинг ўша машҳур голи


Қуйида "Тезкор студия"ни томоша қилиш мумкин: 


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика