UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Максим Шацких: "Агар таклиф бўлганида Осиё клубига ўтардим" Янгиликлар

Максим Шацких: "Агар таклиф бўлганида Осиё клубига ўтардим"

Теглар :  Максим Шацких
Ўзбекистонлик Максим Шацких фаолиятини якунлашига изоҳ берди.

"Анчадан буён мураббийлик қилишни ўйлаб келаётгандим. Кичик жароҳат олганимдан сўнг бу истак янада кучайди ва якуний қарорни қабул қилдим. Дастлаб вазиятни ўрганаман, ўқийман ва ўз устимда ишлайман", - дейди Шацких "ФутБум" нашрига.

"Фаолиятим давомида оғир жароҳатлар мени четлаб ўтганди. Кичик жароҳатлар бўлганди, аммо операция қилинмаганман. Ҳозир аниқ таклиф йўқ бўлган пайтда операция қилдиришдан нима фойда? Осиёда трансфер ойнаси фақат ёзда очилади. Балки Осиёда ўйнашим мумкин эди. Аммо аниқ таклиф йўқ эди. Агар таклиф бўлганида операция қилдирардим. Яқинда сунъий майдонда ўйнаганимда оёғим оғриб қолди", - дейди ўзбекистонлик футболчи.

Шацких Киевнинг "Динамо" клубининг 1999 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоа мураббийи Виталий Косовскомга ёрдам беради.

Максимнинг охирги клуби Винниковнинг ҳаваскор "Рух" клуби бўлганди. У ўтган йил июль ойидан декабрь ойига қадар ўйнаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика