UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  0 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  2 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  4 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53

Максим Шацких: "Аббос Файзуллаевнинг кетишига тайёр эдим" Янгиликлар

Максим Шацких: "Аббос Файзуллаевнинг кетишига тайёр эдим"

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких Coca Cola Суперлига 14-турида "Олимпик" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

- Бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз?

- Барчага хайрли кеч. Йигитлар бугунги учрашувни яхши ўтказишди. Жисмоний ва тактик томонлама яхши ўйин ўтказдик. Ҳар доим ўзимизга ўзимиз муаммо ўйлаб топамиз ва ўзимизни қийнаб қўямиз, лекин бундай хатолардан ҳам сабоқ олишимиз керак. Умумий қилиб айтганда, бугун яхши ўйин ўтказдик ва йигитлар ғалабага лойиқ эди деб ўйлайман.

- Хамралиев бугун қизил карточка олди, у бир нечта ўйин аввал ҳам қўпол хатога йўл қўйган эди. Уни заҳира ўриндиғида кўришимиз мумкинми?

- У ҳали ёш ва хатоларга йўл қўйиши мумкин. Ёшликда бундай хатолар кўп бўлади. У билан танаффусда гаплашиб олдим ва у ўз хатосини тушунди. Футболчи биринчи навбатда ўз ҳаёлини бир жойга йиғиб олиши керак ва шундан сўнг у майдонда футбол ўйнай олади. Унинг позициясига номзод ўйинчилар ҳам йўқ эмас, бизда муҳими танлов бор ва кейинги учрашувларда ўзгаришлар бўлиши ҳам мумкин.

- "Пахтакор"нинг ёзги трансферларига баҳо берсангиз.

- Аниқ ва керакли трансферларни амалга оширдик ва режамиз бўйича иш тутдик.

- Файзуллаев жамоани тарк этгани ҳисобга олган ҳолда яна янги трансфер кутишимиз мумкинми?

- Трансфер ойнаси ёпилишига қадар уч кун вақт қолди, бу эса деярли иложсиз дегани. Биз маҳаллий футболчиларни олишимиз мумкин, уларни юз фоиз биламиз ва ўрганганмиз. Легионерлар билан шартнома имзолаш эса энди деярли имконсиз.

- Файзуллаевнинг трансфери ҳақида фикрингиз. Ушбу трансфер кутилмаганда рўй берди

- Тўғрисини айтсам, мен бундай бўлишига тайёр эдим. Аббосни биздан олиб кетган инсонларнинг қандайлигини биламан. Мен Аббос билан сўнги икки кунда беш маротаба гаплашган эдим, лекин фойда бермади. Унга омад тилайман, асосий таркибдан тушиб қолмаса бўлди, у йўл олган чемпионат бошқа даражада ва у ерда ривожланиш деярли иложсиз. Чемпионатнинг даражаси ҳам ўсмайди, чунки у ердаги ўйинлар ҳеч кимга қизиқ эмас. Аббос ўз қарорини қабул қилди ва унинг қарорини биз ҳам қабул қилишимиз керак, унга омад тилайман.

- Янги дарвозабонни жамоага олиб келдингиз. Павлюченко асосий дарвозабон бўладими ёки жамоада иккинчи дарвозабон ролида қоладими?

- Рақобат бўлмаган жойда, ўсиш бўлмайди. Санжар жуда меҳнаткаш йигит, лекин у рақобатни ҳис этмаса ўсишдан тўхтайди. Кўрамиз рақобат энг кучли дарвозабонни аниқлаб беради.

- Файзуллаевга "Пахтакор" бош мураббийи сифатида эмас, собиқ футболчи сифатида нима маслаҳат берган бўлар эдингиз?

- Ўзининг энг яхши томонларини кўрсатишини тилаб қоламан. У ақлли ва тезкор футболчи ва у ўзининг кучли томонларини ишга солса, барчаси ўхшайди деб ўйлайман. Футболчи учун энг муҳими ўйин амалиёти ва умид қиламанки Аббоснинг янги клуби уни шунчаки сотиб олгани йўқ.

- Польшалик легионер Кухарчик ҳақида фикрингиз. У ўзининг энг яхши формасида эмас эканлиги кўриниб турибди.

- Адаптация деган нарса бор. У бошқа давлатдан келди, у ерда ҳаёт тарзи, об-хавоси ва инсонлари бошқача. У профессионал ва кейинги ўйинга қадар оптимал формага қириб олишига ишонаман.

- Эркинов каби Файзуллаев ҳам "Пахтакор"га ижара асосида қайтиши мумкинми? 

- Менимча бундай бўлмайди. Янги клуби бекорга уни олиб кетмади. Менимча улар қишгача Аббосни қўйиб юбормаслиги аниқ. Кейин нима бўлади, билмайман тўғриси. Биз Ҳожиматнинг қайтишига ҳам ишонмаётган эдик. Ёш футболчиларга бошқа инсонлар таъсир ўтказишади ва уларни кўп кераксиз нарсаларни ўқтиришади. Нима бўлганда ҳам бу уларнинг қарори.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика