

Иккала томоннинг ўзаро келишиув билан 60 ёшли мураббийнинг шартномаси бекор қилинди.
Маклиш 2018 йилнинг февралида иккинчи бор Шотландия термаси бошқарувини қўлга олганди. Бунгача у 2007 йилда ҳам ушбу вазифада ишлаган эди.
Маклиш қўл остида шотландияликлар олтита ўртоқлик ўйини (1 ғалаба, 5 мағлубият) Миллатлар лигасида 4 та ўйин (3 ғалаба, бир мағлубият) ва Евро-2020 саралаш босқичида иккита ўйин (Қозоғистон -0:3, Сан Марино-2:0) ўтказди.



