UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   0 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  9 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  10 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6

"Маккаби" Месси ЧЛда гол урган 39-жамоага айланди. Лео асосий еврокубок мусобақасида кимларга гол ура олмаган, улар нечта? Янгиликлар

"Маккаби" Месси ЧЛда гол урган 39-жамоага айланди. Лео асосий еврокубок мусобақасида кимларга гол ура олмаган, улар нечта?

Бундай клублар атиги бешта.

Хайфанинг "Маккаби" жамоаси Лео Месси ЧЛда гол урган 39-клуб бўлди. Аргентиналик эндиликда бу кўрсаткич бўйича яққол пешқадамлик қилмоқда — унинг бош рақобатчиси Криштиану Роналду бош еврокубок мусобақасида 38та жамоа дарвозасини ишғол қилган.


Аммо, ЧЛ тарихидаги шундай жамоалар борки, Лео улар дарвозасини ишғол қила олмаган. Бундай клублар атиги 5та — "Рубин", "Интер", "Атлетико", "Бенфика" ва "Удинезе". Келинг, бугун шу ҳақда гаплашамиз.


"Рубин"


Лео "Рубин" билан ЧЛда тўрт бор тўқнаш келган. Қозонликлар буюк "Барса" билан икки марта битта гуруҳга тушишган — 2009/10 ва 2010/11 йилги мавсумларда. "Рубин" дарвозасини барча ўйинларда Сергей Рижиков қўриқлаган — посбонга Месси 238 дақиқа давомида дарвозасига бирор марта гол ура олмагани ёқимли бўлса керак.


ЧЛ 2009/10 йилги мавсум жавоб ўйини олдидан ("Рубин" илк ўйинда "Камп Ноу"да ғалаба қозонганди — 2:1) аргентиналикдан Қозондаги ўйиннинг муҳимлиги ҳақида сўрашди.


"Баҳслашмайман, ўйин муҳим. Лекин умидсизликка тушмаслигимиз керак, сабаби олдинда кўп ўйинлар бор. Барселонада шунчаки бизга омад келмади. Биз яхшироқ ўйнашимиз мумкинлигини биламиз. Бизда қасос олиш ҳисси йўқ", — деб жавоб берганди Лео.



Ўйин 0:0 ҳисобида якунланди. Ўшанда бир неча сейвлар амалга оширган Рижиков аргентиналикдан ҳайратда қолганди. "Месси — хавфли ўйинчи, у барчасини билади! Биз 2:1 ҳисобида "Камп Ноу"да ютганимизда, меҳмонхонадаги номерда ухлай олмагандим ва Роман Шароновга айтгандим: "Мен чап ёки ўнгдан пас беришини кутганимда, у кесиб пас беради. Бу футболнинг бошқа даражаси, умуман бошқа", — деб эслайди дарвозабон.


Месси 2009/10 йилги мавсум "Рубин"га қарши умумий 58 дақиқа ўйнади. Лео жароҳати сабаб Марказий стадионда ўтадиган баҳсни ўтказиб юбориши мумкин эди, Қурбон Бердиев эса шундай деганди: "Месси даражасидаги ўйинчи — Худонинг совғаси, футбол мероси. Бундай футболчилар ўйинларнинг тақдирини ҳал қилишади. Бир тарафдан, Мессининг ўйинга тушишини жуда ҳам хоҳлайман. Бошқа тарафдан эса дунёда аргентиналикни майдонда ўз жамоасига қарши кўришни истайдиган бирорта мураббий йўқ".


Месси 60-дақиқада майдонга тушди: икки бор хавфли зарба берди ва жарима зарбасини ижро этди, аммо "Барса"га ўйинни ютишда ёрдам бера олмади — баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.


"Интер"


Месси "Интер"га қарши тўртта ўйиндан учтасини 2009/10 йилги мавсум ЧЛда ўтказган. Жамоалар ўшанда гуруҳда икки бор ўйнашган (Месси фақатгина меҳмондаги ўйинда қатнашган), кейин эса ярим финалда икки бор.



Жозе Моуринью ўшанда "Интер"дан ўтиб бўлмас мудофаа қурганди. Тўрт ҳимоячи Хавьер Занетти — Вальтер Самуэль — Лусио — Майкон, шунингдек дарвозабон Жулио Сезар аргентиналик ва бутун "Барса"ни ярим финалларда ҳаводан тўсиб қўйишди ва Пеп Гвардиола жамоасига кетма-кет иккинчи бор ЧЛ соврини олишга йўл қўйишмади. Ярим финаллардаги ғалабалардан сўнг Моуринью ўзининг машҳур югуришини амалга оширди, финалдаги ғалабадан сўнг эса "Интер"дан кетишини эълон қилди — Жозе "Реал"ни қабул қилиб олди ва Месси билан учрашувлар кўпайди.


"Барса" "Интер" билан ЧЛда фақатгина 8 йилдан сўнг учрашди — 2018/19 йилги мавсум гуруҳ босқичида. Лео ўшанда жароҳати сабаб икки ўйинни ҳам ўтказиб юборди. Аммо, келаси мавсум тақдир "Барса" ва "Интер"ни яна битта гуруҳга ташлади ва унда аргентиналик битта ўйин ўтказди. Месси яна гол ура олмади — аммо Луис Суареснинг ғалабали голи ассистентлик қилди.


"Атлетико"


Месси Мадриднинг "Атлетико" жамоасига қарши умумий 43та ўйин ўтказган ва 32та гол урган. Парадокс, аммо Лео ЧЛда мадридликлар дарвозасини тўртта ўйинда ҳам ишғол қила олмаган.


Месси ва "Атлетико" икки бор чорак финалларда тўқнаш келишган — 2013/14 ва 2015/16 йилги мавсумларда. Айтганча, "Барса"га Мессининг голлари жуда ҳам етишмаган — икки ҳолатда ҳам каталонияликлар икки ўйинлик серияда мағлуб бўлишган. Қайд этиш керакки, 2013/14 йилги мавсум мадридликлар дарвозасини Тибо Куртуа, 2015/16 йилги мавсумда эса Ян Облак ҳимоя қилган.



Диего Симеоне Мессини зарарсизлантириш вазифасини ёмон бажармаган — масалан, 2015/16 йилги мавсум чорак финалларда Лео майдонда 180 дақиқа ўтказиб, атиги бир бор дарвоза томон аниқ зарба берган.


"Бенфика"


Месси ЧЛда "Бенфика" билан илк бор 2005/06 йилги мавсумда тўқнаши келиши мумкин эди, аммо аргентиналик ўшанда жароҳат сабаб португал жамоасига қарши икки чорак финал ўйинини ҳам ўтказиб юборган.


Лео илк бор "Бенфика" билан 2012/13 йилги мавсум асосий еврокубок мусобақасида учрашган — испанлар ва португаллар битта гуруҳга тушишган. Аргентиналик меҳмондаги ўйинда гол урмаган, аммо барибир юқори классини кўрсатган — икки ўйинда ҳам Алексис Санчес ва Сеск Фабрегаснинг голларига пас берган ҳолда ассистлар қайд этган.



Жавоб ўйини ҳеч нарсани ҳал этмади, шу сабаб "Барса" илк дақиқалардан ўйинда аралаш таркибни туширди. Месси майдонга ўйин тугашига ярим соат қолган туширилди — баҳс 0:0 ҳисобида туширилди.


"Удинезе"


Шундай вақтлар бўлганки, Удине клуби мунтазам равишда еврокубокларда ўйнаган — 2005/06 йилги мавсум ҳатто "Барселона" билан битта гуруҳга тушган, бу вақтда 18 ёшли Мессининг карьераси энди авж ола бошлаганди.



Лео "Удинезе"га қарши ягона ўйинда майдонда 70 дақиқа ўйнади, аммо самарали ҳаракат амалга ошира олмади. Аммо, ўша ўйинда Роналдиньо хет-трикка эришди, уч йилдан сўнг ўзининг 10-рақамини Леога берди.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика