UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37Дешам: "Килиан Мбаппе робот ёки супермен эмас"  0 19:14Жоан Лапорта: "Флик баҳона изламайди ва бор имкониятидан максимал фойдаланишга уринади"  2 18:50Куман Бергвейннинг "Ал Иттиҳод"га трансфери ҳақида: "26 ёшда пул — асосий мақсадингиз бўлмаслиги керак"  2 18:29Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи кун машғулотлари — Шомуродов, Турғунбоев ва Ҳусанов Тошкентда  4 17:36Пеп Гвардиола: "Роналдо ва Роналдиньо каби футболчиларни бошқа кўрмадим"  8 16:54Тарихда шу кун. Гейнрихнинг омадли қайтиши, Шомуродовнинг дебют ўйини, ёхуд Ўзбекистон – Яман 1:0  7 16:49"Барселона" ярим ҳимоячиси жароҳат сабаб 3-4 ҳафтага сафдан чиқди  0 16:22"Манчестер Юнайтед" бош директори: "Эрик тен Хаг бизга мос мураббий"  10 15:36АПЛдан Саудия Арабистони томон навбатдаги трансфер ҳал бўлди  0 14:59ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ терма жамоаси таркиби эълон қилинди — рўйхатда А Сериядан ҳам вакил бор  0 14:10ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон — КХДР учрашувини ким бошқариб бориши ёдингиздами?  11 13:41"Ливерпуль" собиқ футболчиси АПЛга қайтишга яқин  2 12:50"Бенфика" Туркия терма жамоаси етакчиларидан бирини сотиб олди  2 12:22Водий дербиси қачон ўтказилади? Суперлиганинг октябрь ойи тақвими  0 12:05Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп тепаётган "Қайрат"да бош мураббий ўзгарди  2

Мажбурий ўзгаришлар, мураббийларга кўрсатилган сариқ карточкалар, омади келмаган Томива, Вадим Абрамов стадиондан кузатиб борган “Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви ҳақида Янгиликлар

Мажбурий ўзгаришлар, мураббийларга кўрсатилган сариқ карточкалар, омади келмаган Томива, Вадим Абрамов стадиондан кузатиб борган “Металлург” – “Бунёдкор” учрашуви ҳақида

Теглар :  Бунёдкор
Ўзбекистон Суперлигаси 2021 йилги мавсумнинг 2-турига якун ясалди.

Турнинг сўнгги учрашуви Бекободда “Металлург” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасида кечди. Мазкур учрашувда баҳс аввалида киритилган гол ўзининг ягоналагини сақлаб қолди ҳамда “Металлург” жамоаси эгаси бўлди. Биз ўйин ва унинг атрофидаги вазиятлар ҳақида сўз юритамиз.



Ўйиндан аввалги эътиборли икки жараён

“Металлург” бош мураббийи Андрей Шипилов 1-турдаги “Сурхон” жамоаси билан учрашувдаги мағлубиятдан кейин ўз ҳохишига кўра клубни тарк этишга қарор қилди. Эндиликда жамоани Жасур Aбдураимов бошқариб боради. “Бунёдкор”га қарши учрашувда эса “Металлург”ни ёрдамчи мураббий Февзи Давлетов бошқариб борди.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига март ойида бўлиб ўтадиган ФИФA кунларига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Қизиғи, бугунги учрашувда қатнашган икки жамоа футболчиларидан атиги 1 нафари Вадим Aбрамов рўйхатидан жой олган. У ҳам бўлса Лутфулла Тўраев. “Металлург” – “Бунёдкор” учрашувида эса Вадим Карленович ўйинни стадиондан кузатиб борди. “Бунёдкор”нинг 1-турда “Машъал”га қарши ўйинида ҳам Вадим Aбрамов стадионда эди.


Яна бир ҳолат эътиборимизни тортди. "Бунёдкор" клуби футболчилари ўйиндан олдин puma либосида майдонга тушиб келишди, ўйин формаси эса jako компаниясига тегишли эди.


Металлург

Шаҳзодбек Нурматов - 5'

Суперлига. 2-тур

16/03/2021, 18:30

0
:
1
Тугади

Бунёдкор

45'
90'
5'  Шаҳзодбек Нурматов
5'  Станислав Андреев
17'  Станислав Андреев
39'  Дамир Темиров
55'  Шаҳзодбек Нурматов (Дониёр Нарзуллаев)
69'  Евгений Макеев
79'  Аброр Тошқўзиев (Шаҳзодбек Ғофурбеков)
80'  Дониёр Нарзуллаев
85'  Ихтиёр Тошпўлатов (Дилшод Раҳматуллаев)
60'  Лутфулла Тўраев (Суҳроб Иззатов)
63'  Санжар Рашидов (Фаррух Икромов)



Юқори темп билан бошланган 1-бўлим ҳақида

Ўйиннинг илк дақиқалари анчагина юқори темп ва ҳужумлар билан бошланди. Буни қарангки, айнан шундай ҳужумлардан бири ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ самара берди. “Металлург” ҳужумчиси Шаҳзод Нурматов чап қанотдан ёриб кириб тўпни жарима майдончаси ичкарисига етказиб бермоқчи бўлди, бироқ бу узатмани траекторияси ўзгариб, тўп дарвозага бориб тушди – 1:0. Голдан сўнг ҳам бекободликлар олдинга ўтишда тиним билмадилар. Яна ўша Шаҳзод Нурматов ўзининг фаол ҳаракатлари билан жарима майдончасига кириб борди. Унга узатилган тўпга биринчи етиб келди, бироқ “Бунёдкор” посбони Равшан Ягудин тўпни олиш учун Нурматов билан тўқнашиб кетди. Бирозгина баҳсли ҳолат юзага келган бўлса-да, бош ҳакам бу вазиятда пеналти белгилади. Шундан сўнг тўп асосан майдон марказида бўлиб турди. Гоҳ у, гоҳ бу жамоа олдинга боришга интилишар эди. Ўйиннинг 38-дақиқасида Ихтиёр Тошпўлатов зарба берди ва уни Ягудин ушлаб олди. Бекободликларнинг устунлигида кечган бўлим 1:0 ҳисоби билан ўз якунига етди.




Мажбурий ўзгаришлар, мураббийларга кўрсатилган сариқ карточкалар, омади келмаган Томива – 2-бўлим ҳақида

1-бўлимдан кўнгиллар тўлишмадими, жамоалар 2-бўлимда анчагина шиддатли ўйин кўрсатишди. Баҳсли ҳолатларда “қалдирғочлар” мураббий штабидагилар ҳам асабларини тия олишмади. 48-дақиқада “Бунёдкор” мураббийи Марат Мифтахуддинов ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка олди. Тошкентликларнинг нигериялик ҳужумчиси Томива бир неча бор ўз омадини рақиб жарима майдончасидан излаб кўрди. 59-дақиқада у “Металлург” ҳимоясини ёриб кириб, зарба берди, бироқ ноаниқ. 2-бўлимдаги ва ўзи умуман ўйиндаги энг хавфли вазият 74-дақиқада юз берди. Хуршид Ғиёсовнинг чамаси 20 метрлардан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб эгалик қилган Томива эса деярли бўш қолган дарвозага зарба берди, аммо ушбу зарба ҳам устунга бориб тегди. “Металлург” аъзолари ҳакамга бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор эканлигини уқтиришга ҳаракат қилишди, бироқ такрорий лавҳалардан кўриндики бу ҳам баҳсли вазият. Балки, VAR бўлганида яхшироқ билиб олиш мумкин эди. 80-дақиқада “Металлург” футболчилари яна бир бор гол уришди, бироқ инобатга олинмади. Бурчакдан узатилган тўпни Одил Абдумажидов боши билан дарвозага йўллаганди. Аммо ҳакам ҳужумда фол деб топди. 2-бўлим аввалида “Бунёдкор” мураббийи сариқ карточка олган эди, учрашув сўнггида бош мураббий Шуҳрат Мақсудов ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

“Металлург” жамоаси 2-бўлимда 2 та мажбурий ўзгаришни амалга оширди. Ихтиёр Тошпўлатов ҳамда гол муаллифи Шаҳзод Нурматов жароҳат сабаб алмаштирилди. 1:0 ҳисоби билан ўйин ўз ниҳоясига етди ва бекободликлар мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритишди.



Мураббийларнинг фикри

Шуҳрат Мақсудов: "Лутфулла Тўраев терма жамоа йиғинидан жароҳат билан қайтганди"         

Февзи Давлетов: "Бугунги ғалаба футболчиларники бўлди"     



3-тур олдидан
 

Келаси турни “Металлург” жамоаси Муборакнинг “Машъал”ига қарши ўтказади. Муборакликлар мавсумда ҳали очко олишмади ва уй учрашувида бунга ҳаракат қилиб кўришади. “Металлург” “Бунёдкор” 1-турда енгган рақиб майдонига сафар қилган бўлади.

“Бунёдкор” жамоаси 3-турни ўз майдонида, “Aндижон”га қарши ўтказади. Aндижонликлар бу турда 3 очколик бўлишдилар. Очколари-ю, тўплар нисбатлари ҳам бир хил бўлган икки жамоа Тошкентда куч синашишади.





Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика