Мадриднинг "Реал" ва "Атлетико" клублари "Вальядолид" марказий ҳимоячиси Муҳаммад Салисуни ўрганиб чиқишмоқда.
Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар берди. 20 ёшли ўйинчининг клуби билан келишуви яна 2 йилдан сўнг якунига етади, лекин унинг шартномасида келтирилган товон пули бор йўғи 12 миллион евро.