Люк де Йонг Европа Лигаси тарихига кирди
22 авг 2020 09:52
Янгиликлар
Люк де Йонг Европа Лигаси тарихига кирди
“Севилья” “Интер”ни (3:2) мағлуб этди ва Европа Лигаси бош совринини қўлга киритди.
Учрашувда испанлар сафида Люк де Йонг дублга эришди. У 12 ҳамда 33-дақиқада боши билан “Интер” дарвозасини ишғол қилди.
Нидерландиялик футболчи Европа Лигаси (2009/10 йилги мавсумдан) финалида дублга эришган 7-футболчи бўлди. Шунингдек, ҳужумчи мусобақа финалида иккала голини ҳам боши билан урган илк футболчи сифатида тарихга кирди.
Фикрлар