UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  4 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  79 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Любинко Друлович: “Ўзбекистон учун янги тарих яратишга яқин турибмиз” Янгиликлар

Любинко Друлович: “Ўзбекистон учун янги тарих яратишга яқин турибмиз”

Хабарингиз бор, эртага футбол бўйича Ўзбекистон ва Саудия Арабистон Олимпия терма жамоалари Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг ярим финали доирасида ўзаро баҳс олиб боришади.

Бугун мазкур баҳс олдидан ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

“Бу ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим ўйин. Ярим финалга энг кучли жамоалар етиб келишган. Биз Саудия Арабистони жамоаси билан тўқнаш келамиз. Бу жамоада жисмоний ва техник жиҳатдан кучли ўйинчилар бор. Биз уларни яхши биламиз. Насиб қилса, бор эътиборимизни мазкур ўйинга қаратамиз”, – деди Любинко Друлович.

– БАА билан ўйинда биз бир кун кўпроқ дам олган эдик. Бу гал аксинча. Бу натижага таъсир қилиши мумкинми?
– Ўйлайманки, биз ўйинга тайёрмиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис ва шифокорларимиз катта иш олиб боришмоқда. Гапингиз тўғри, рақиб биздан бир кун кўпроқ дам олади. Шифокоримиз менга барча йигитлар ўйинга шай бўлишини таъкидлади.

– Ўтган учрашувда Ўзбекистон 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу жамоанинг ўйиндан ўйинга ўсаётгани ва яхши спорт формасига чиқаётганини англатадими?
– Ҳа, ҳақиқатдан ҳам ўйинимиз секин-аста яхшиланиб бормоқда. Лекин эртанги ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Айтиб ўтганимдек, саудиялик футболчилар анча кучли. Ўз ўйинимизни кўрсата олсак, балки БААдагидек 4-5 та гол урмасмиз. Аммо якунда мақсадимизга ета олишимизга ишонаман.

– Асосий таркиб ўйинчиларини алмаштирмай майдонга тушириш эртанги ўйинда қийинчилик туғдирмайдими?
– Бир жиҳатга урғу бермоқчиман: қайси футболчилар жисмоний жиҳатдан ўйинга тайёр бўлса, шуларни танлайман. Майдонга тушадиган йигитлар ўйинга яқин қолганда аниқ бўлади. Бугун футболчиларнинг ҳолатини кўздан кечириб оламиз.

– Мусобақада ғолиб чиқиш мушкул вазифа. Чемпион унвонини ҳимоя қилиш қанчалик қийин?
– Олдиндаги ўйинлар биз учун қийин ва масъулиятли. Қўл остимдаги йигитлар билан финалга чиқишимизга ишонаман. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ҳозирда Ўзбекистон учун янги тарих яратишга яқин турибмиз. Мазкур ўйинда ғалаба қозониб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олишни мақсад қилганмиз.

– Яқинда Миллий терма жамоамиз айнан Саудия Арабистони билан ўйнаб, аламили мағлубиятга учраган эди. Эртага ўша хатоларни такрорлаб қўймаймизми?
– Футболчиларимиз майдонда бор кучини намойиш этса, ҳар қандай рақибни мағлуб этиш мумкин. Эртангги ўйин умуман бошқа. Унда
биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика