UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  0 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  12 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   17 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0

Любинко Друлович: "Жанубий Корея билан ўйинлар биз учун фойдали бўлди" Янгиликлар

Любинко Друлович: "Жанубий Корея билан ўйинлар биз учун фойдали бўлди"

Жанубий Кореяда йиғин ташкил этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун кореялик тенгқурларига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Қизиқарли кўриниш олган беллашув якунида вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз устози Любинко Друлович қуйидагича фикр билдириб ўтди:


- Биз бир ҳафта давомида Кореяда йиғин ўтказдик ва ушбу юрт олимпия терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик. Ҳар икки ўйин ҳам биз учун жуда ҳам фойдали бўлди, деб ўйлайман. Зеро Жанубий Корея олимпия терма жамоаси қитъадаги етакчилардан бири саналади. Бундай рақиб билан ўйинда бизда қайси чизиқларда камчилик бор эканини кўриб олиш мумкин.

Бевосита бугунги ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимни бироз бўш ўтказдик. Кам қулай вазиятлар юзага келди ва қолаверса, кўплаб вазиятларда кутилмаган хатоларга йўл қўйилди. Лекин иккинчи бўлимни анча ишончли тарзда ўтказа олдик. Тўп назоратини қўлга олиб, рақибни босим остида ушлашга интилдик. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда ҳам фаол ҳаракат қилдик. Якунда эса ўйинни фойдамизга ҳал этишнинг уддасидан чиқдик.

Ҳали олдинда Осиё чемпионатига қадар 3 ой вақт мавжуд. Келаси ойларда ҳам йиғин ҳамда ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз. Қитъа биринчилигига юқори даражада тайёргарлик олиб боришга уринамиз, - дея ўз фикрларини билдирди тажрибали мутахассис.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика