UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  1 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   3 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1

Любинко Друлович: "Жанубий Корея билан ўйинлар биз учун фойдали бўлди" Янгиликлар

Любинко Друлович: "Жанубий Корея билан ўйинлар биз учун фойдали бўлди"

Жанубий Кореяда йиғин ташкил этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун кореялик тенгқурларига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Қизиқарли кўриниш олган беллашув якунида вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз устози Любинко Друлович қуйидагича фикр билдириб ўтди:


- Биз бир ҳафта давомида Кореяда йиғин ўтказдик ва ушбу юрт олимпия терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик. Ҳар икки ўйин ҳам биз учун жуда ҳам фойдали бўлди, деб ўйлайман. Зеро Жанубий Корея олимпия терма жамоаси қитъадаги етакчилардан бири саналади. Бундай рақиб билан ўйинда бизда қайси чизиқларда камчилик бор эканини кўриб олиш мумкин.

Бевосита бугунги ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимни бироз бўш ўтказдик. Кам қулай вазиятлар юзага келди ва қолаверса, кўплаб вазиятларда кутилмаган хатоларга йўл қўйилди. Лекин иккинчи бўлимни анча ишончли тарзда ўтказа олдик. Тўп назоратини қўлга олиб, рақибни босим остида ушлашга интилдик. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда ҳам фаол ҳаракат қилдик. Якунда эса ўйинни фойдамизга ҳал этишнинг уддасидан чиқдик.

Ҳали олдинда Осиё чемпионатига қадар 3 ой вақт мавжуд. Келаси ойларда ҳам йиғин ҳамда ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз. Қитъа биринчилигига юқори даражада тайёргарлик олиб боришга уринамиз, - дея ўз фикрларини билдирди тажрибали мутахассис.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика