Лёв Нойернинг ЖЧга бориши аниқ эмаслигини айтди

Mirjalol Normatov
3 июн 2018, 12:21
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв дарвозабон Мануэль Нойернинг ЖЧга бориши ҳақида гапирди.

Посбон кеча Австрия термаси билан учрашувда майдонга тушди.

"Австриядан учралган мағлубиятдан ҳафаман. Бироқ Нойернинг учрашувда ҳаракат қилганидан мамнунман. 3 июнь куни у билан суҳбат олиб борамиз ва ўшанда Нойернинг ЖЧга бориш масаласи муҳокама қилинади. Шундан кейин якуний қарорни чиқарамиз", - деди Лёв.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild