Лёв: "Германия учун Евро-2020 саралаши Миллатлар лигасидан муҳимроқ"

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2018, 13:13
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Россия ва Голландияга қарши ўйиндан олдин жамоанинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.

"Бу йил томошабоп ўйин кўрсатмаганимизни ва яхши натижаларга эриша олмаганимизни биламиз, аммо ҳозир ғалаба йўлига қайтмоқчимиз. Айни дамда Миллатлар лигасида ҳеч нарса бизга боғлиқ эмас, шу сабабли Европа чемпионати саралашига эътибор қаратишимиз керак. Турнирга тайёрланиш ва ёш футболчиларни жамоа ўйинига ўргатиш учун бизда бир йил қолди.

Францияга қарши баҳс бизда потенциал борлигини кўрсатди. Аммо бундай ўзгаришлар тугмача босилиши билан амалга ошмайди. Айниқса терма жамоада. Бунга вақт керак" - дейди Лёв.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: DFB