UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Кепа Саудия клубига йўл олиши мумкин?!  1 01:18"Ювентус" форварди А Сериянинг бошқа бир клубига ўтади  1 00:51"Ливерпуль" дарвозабонининг кетишини эълон қилди  1 00:20Олисе 60 млн евро эвазига "Кристал Пэлас"дан "Бавария"га ўтди  3 00:03Innoprom-2024. "Қизилқум" ярим финалда "ИМТ Белград"ни йирик ҳисобда енгиб, финалга йўл олди  3 22:23Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Европа чемпионатлари тарихига кирди  1 21:52"Барселона" собиқ ўйинчиси Тьяго 33 ёшида фаолиятини якунлади  9 21:20Opta суперкомпьютерининг талқинига кўра Испания ва Францияда Еврони ютиш учун имконият тенг – 30%. Англияда 23%, Нидерландияда эса 17%  5 20:41Фаолиятини якунлаган Тони Кроос ўзининг хайрлашув мактубини ёзди  8 20:17Жеррард Месси ва Роналду ҳақида: "Иккиси ҳам футбол афсоналари. Криштиану – катта тўпурар, Лео кўпроқ жамоавий мукаммал ўйинчи, танлай олмайман"  19 19:48"Масалан, Кроосни ҳам четлатиш мумкин эди" – Кукурелья тўп қўлига теккан вазият ҳақида  7 19:20Дриблинг бўйича Евро-2024нинг энг яхши ўн ўйинчиси маълум қилинди  9 18:54МЮ Зиркзе бўйича битимни якунламоқда. Форварднинг шартномаси ва агентнинг комиссияси бўйича келишувга эришилди  2 18:25Мбаппенинг "Реал"даги тақдимотига 80 мингдан ошиқ инсон ташриф буюради  7 17:55Беллингем финалда Испания билан ўйнамоқчи: "Бунга умид қиламан. Испанлар турнирда жуда яхши ўйнашмоқда, шундай экан ҳамма нарса бўлиши мумкин"  6

Лутфулла Тўраевнинг майдонга тушиши миллий жамоамизнинг тактик схемасини ўзгартириб юборган ўйин ҳақида Янгиликлар

Лутфулла Тўраевнинг майдонга тушиши миллий жамоамизнинг тактик схемасини ўзгартириб юборган ўйин ҳақида

Кеча Ўзбекистон миллий жамоаси ва Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўртасидаги назорат учрашувини кузатган сайтимиз ижодкори Шаҳбоз Беғамов ўйиндаги эътиборга молик вазиятлар ва Абрамов қўллаган икки хил тактик схема ҳақида маълумот беради.

Ўйинда дастлаб Ҳамдамов Алижоновнинг узатмасини голга айлантирган бўлса, кейинчалик Бобир Абдихолиқов ҳимоя марказида йўл қўйилган хатодан кейин мувозанатни осонлик билан тиклади. Шундан сўнг Ҳамдамовга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган пенальтини Игорь Сергеев голга айлантира олмади. Бу вазиятда Абдувоҳид Неъматов Сергеевнинг зарбаси йўлига туғаноқ бўлди. Аммо танаффусга қадар Ғаниевнинг узатмасини барибир Сергеев голга айлантириб, миллий жамоамиз устунлигини ҳисобда акс эттирди.

Қайд этиш керакки, биринчи бўлимда ўйин тарафлама Олимпия терма жамоамиз ёрқин ва кучлироқ ўйнади. Хавфли вазиятлар яратиш борасида ҳам айнан олимпия терма жамоамиз фаол кўринди. Қатор вазиятларда Суюнов жамоасини голлардан қутқарган бўлса, баъзи вазиятларда ёшларга совуққонлик етишмади. Миллий жамоамиз эса тажриба ва маҳорат эвазига ўйинда кўринмаган устунликни ҳисобда акс эттирди.

Танаффусдан кейин Абрамов жамоа таркибини деярли янгилади. Фақатгина ҳужумда ўйнаган Сергеев ўрни бўшатилмади. Қолган барча чизиқ ва позицияларда ўзгариш кузатилди. Ҳамробеков таянч зонасига тушгач иккинчи бўлимда миллий жамоамиз ўйинни тўлиқ назорат қилди ва танаффусдан кейин Жасур Яхшибоевнинг узатмасини ҳам голга айлантирган Сергеев учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди.


Ўйинда Абрамов 4-3-3 тактик схемасини танлади. Биринчи бўлимда жамоа таркиби қуйидагича кўриниш олганди:

Дарвозабон: Элдор Суюнов

Ҳимоячилар: Хожиакбар Алижонов (ўнг қанот), Ислом Тўхтахўжаев (марказ), Рустам Ашурматов (марказ), Фарруҳ Сайфиев (чап қанот).

Ярим ҳимоячилар: Акбар Исматуллаев (таянч зонаси), Азиз Ғаниев (марказ), Сардор Мирзаев (марказ).

Ҳужумчилар: Достон Ҳамдамов (вингер), Игорь Сергеев (марказий ҳужумчи), Жалолиддин Машарипов (вингер).

Танаффусдан кейин таркиб қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Санжар Қувватов

Ҳимоячилар: Дилшод Аҳмадалиев (ўнг қанот), Умар Эшмуродов (марказ), Егор Кримец (марказ), Шароф Муҳитдинов (чап қанот)

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков (таянч зонаси), Жамшид Искандеров (марказ), Остон Ўрунов (марказ)

Ҳужумчилар: Жасур Яхшибоев (вингер), Игорь Сергеев (марказий ҳужумчи), Хуршид Ғиёсов (вингер).

Қайд этиш керакки, шу куни терма жамоа йиғинида бўлиб турган Отабек Шукуров ва Темурхўжа Абдухолиқов ўйинда иштирок этмади. Шукуров яқинда терма жамоага келган ва ҳали тўлиқ машғулот ўтказишга улгурмагани учун майдонга тушмади. Темурхўжа Абдухолиқов ҳам ўйин куни терма жамоа ихтиёрига келгани боис учрашувда иштирок этмади. Алибоев ва Шомуродов эса бугундан терма жамоа йиғинига қўшилиши кўзда тутилган. 

Одил Аҳмедов эса иккинчи бўлим бошланганидан кейин Игорь Сергеевни алмаштирди. Шундан кейин эса қанот вингерида ўйнаган Яхшибоев марказий ҳужумга, Одил Аҳмедов марказга, Остон Ўрунов эса ўнг қанот вингери ролига ўтди. 

Бироқ учрашувнинг 70-дақиқа Абрамов яна бир ўзгаришга қўл урди. Ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган Дилшод Аҳмадалиев ўз ўрнини ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраевга бўшатди. Бу ўйинчи алмаштириш эса тактик ўзгаришга айланди. Тўраев майдонга тушгач, миллий жамоамизнинг 4-3-3 тактик схемаси 3-4-2-1га айланди. Яъни, мудофаа чизиғида 3 марказий ҳимоячи сифатида Эшмуродов, Кримец ва Муҳитдинов ўйнади. Таянч зонасига эса Ҳамробеков билан Тўраев жавобгар бўлди. Остон Ўрунов билан Хуршид Ғиёсов эса ўнг ва чап қанотда латерал сифатида ўйнашди. Ҳужумчи ортида, яъни инсайд сифатида Аҳмедов билан Искандеров ўйнаган бўлса, захирада бошқа соф ҳужумчи бўлмагани боис марказий ҳужумчи ролида Жасур Яхшибоев ўйинни тугатиб қўйди.

Мазкур ўйинда Абрамов йиғинган чақирилган ортиқча 5 нафар футболчидан кимлар якуний рўйхатдан тушиб қолиши ва захира варианти сифатида қараётган 3 марказий ҳимоячи билан ўйнашни синовдан ўтказди.

Демак Абрамов терма жамоамизни 4-3-3 ёки 3-4-2-1 тактик схемаларида ўйнатишни режалаштирмоқда. Яман ёки Сингапурга қарши ўйинда ҳам балки захира варианти сифатида кўрилган тактик схемадан фойдаланиб қолиниши эҳтимоли мавжуд.


Назорат учрашуви.

Ўзбекистон МТЖ - Ўзбекистон ОТЖ 3:1

Голлар: Достон Ҳамдамов (11), Игорь Сергеев (45, 58) - Бобир Абдихолиқов (34).

Амалга оширилмаган пенальти: Игорь Сергеев (37, дарвозабон)

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика