Лунин қарор қилди

Alisher Ostonov
5 июл 2025, 12:00
"Реал" дарвозабони Андрей Лунин Тибо Куртуа билан шартномани узайтириш режаларига қарамай, клубда камида яна бир мавсум қолишга қарор қилди.

Футболчининг жамоадаги келажаги унинг янги мураббий Хаби Алонсонинг режаларидаги ўрнига боғлиқ бўлади. 33 ёшли Куртуа ҳозирда асосий дарвозабон бўлса-да, жисмоний сабабларга кўра Лунин биринчи рақамли дарвозабон бўлиши эҳтимоли бор. Мураббий ва клуб президенти Флорентино Переснинг фикрича, Лунин бундай масъулиятга тайёр.

Лунин жорий мавсум 14 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ўтказиб юборди ва олти марта дарвозани "қуруқ" сақлаб қолди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Diario Gol

Сўнгги янгиликлар

Барча ›