

"Менга 40та чипта керак. Мен финалга барча оила аъзоларим, дўстларим ва мен учун кўп иш қилганларни олиб тушмоқчиман.
Афсуски, менга 24та топиб бера олишди. Мен хатто "Ливерпуль"даги Алиссон ва Фабиньога ҳам ёздим. Лекин, улар ҳам бу борада ёрдам бера олишмади", - деди Моура.

"Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" ўртасидаги Чемпионлар лигаси финали 1 июнь санасида Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.



