Лукаку учун АПЛ клублари даъвогарлик қилмоқда

Alisher
27 мар 2021, 11:18
"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.

27 ёшли форвард "Челси" қизиқишлари доирасига тушиб қолди. "Аристократлар" агар "Боруссия" ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг трансфери амалга ошмаса, бельгиялик учун ҳаракат қилиб кўришади.

Эслатиб ўтамиз, Ромелу Лукаку 2011-2013 йиллар давомида Лондон клубида ўйнаган.

Футболчи жорий мавсум "нерадзуррилар" сафида 34та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 7та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›