

Олдинроқ, Скоулз МЮ асосий таркибида Лукаку ўйнар экан, жамоа АПЛда ғолиб бўла олмаслигини айтган эди.
"Унга жавоб беришдан маъно йўқ. Скоулзни ўйинлардан олдин кўрсам, ҳеч нарса бўлмагандек саломлашамиз. Телевиденияда ишлайдиганларга гапириши ва шарҳлаши учун пул тўлашади. Аммо эфир ортида бундай эмас. Шу сабабли Скоулзнинг танқидлари менга таъсир қилмайди" - дейди Лукаку.
Жорий мавсум Лукаку 12та ўйинда 4та гол урди.



