Лукаку мавсум охирида "Интер"дан кетади

Omonjon To`xtamirzayev
17 апр 2023, 15:36
Ижара асосида "Интер"да тўп тепаётган "Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку мавсум охирида Миланни тарк этади.

Италияликлар бельгиялик трансфер ҳуқуқини сотиб олмасликка қарор қилишган.

"Нерадзурри" футболчи ижарасига 20 миллион евро сафрлашди ва бу сумма клубдагиларнинг фикрига кўра, у кўрсатаётган ўйинга мос эмас. Миланликлар бошқа ҳужумчи излашни бошлаб юборишган.

Хабарларга қараганда, "Ливерпуль" форварди Роберто Фирмино ва "Тигре" клуби вакили Матео Ретеги Италия гранди сафига бориб қўшилиши мумкин. Яна бир вариант "Ланс"дан Лоис Опенда бўлиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›