Лукаку жорий мавсумдан сўнг ҳам "Эвертон"да қолиши мумкин

Aslanov Jasurbek
19 сен 2016, 10:40
"Эвертон" ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг агенти Мино Райоланинг сўзларига кўра, унинг мижози жорий мавсум якунланганидан кейин ҳам инглиз клубида қолиши мумкин.

"Ёзда Ромелу ҳеч кимга сотилмаслиги маълум бўлганди ва ҳозир у клубида ҳақиқатдан ҳам бахтли. Биз "Эвертон"нинг ўйинидан мамнунмиз, кўрамиз, буёғига нима бўлар экан.

Унинг "Ювентус"га ўтиши ҳақида миш-мишлар юрган эди, аммо Италиядаги ҳеч қайси клуб уни харид қила олмайди. Англия ташқарисида Лукакуни фақат ПСЖ, "Бавария", "Реал" ва "Барселона" сотиб олиши мумкин" - дейди Райола.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail