

Шу тариқа белгиялик ҳужумчи ушбу турнирда қаторасига 9 та учрашувда гол уришнинг уддасидан чиқди (“Интер” сафида 4 учрашувда 4 та гол, 2014/2015 йилги мавсумда “Эвертон” сафида 5 та учрашувда 5 та гол). Бу турнир рекорди ҳисобланади.
Шунингдек, ҳужумчи “Интер” сафида Еврокубокларда сўнгги олтита беллашувда майдонни голсиз тарк этмаяпти. “Нерадзурилар” сафида ҳали ҳеч бир ҳужумчи бундан натижани қайд этмаган.



