Луисма Эрнандес: "Динамо" доимо Суперлигада ўйнашга лойиқ жамоа"
17 окт 2022 21:30
Янгиликлар
Луисма Эрнандес: "Динамо" доимо Суперлигада ўйнашга лойиқ жамоа"
Ўйин ҳақида
Ўйин жуда қийин бўлди. "Динамо"ни ҳам табриклайман, чунки улар ўз мухлислари қаршисида ғалаба қозонишга интилишди. Баъзи қулай вазиятларда тўп йўқотдик, лекин тўпсиз вазиятларда ҳам яхши харакат қилиб, ниҳоят, ғалабага эришдик. Бугунги ўйин учун рақиб жамоани табриклайман. Самарқанд — ўзгача шаҳар. Мен хорижлик бўлишимга қарамай, бу шаҳарни ёқтираман. Қолаверса, мухлисларни ҳам ғалаба билан табриклайман. Фикримча, "Динамо" ҳар доим Суперлигада ўйнашга лойиқ жамоа саналади.
– Абдуманнонов учрашувдаги ягона голни урганига қарамай, уни майдондан эрта олиб ташлаганингизни сабаби нимада?
– Бектемирни алмаштирганимга сабаб, ўйин шиддатли кетаётганди, мен уни келгуси баҳсларга асрашга қарор қилдим. Захирада ҳам яхши ўйинчилар бор эди, уларга имконият бердик.
– Суперлигада қолиш масаласи деярли ҳал қилинди. Кейинги ўйинларда захира ўйинчиларига имкон берилиб, янги тактик схемалар синовдан ўтказиладими ёки ҳозирги куч билан охиригача иштирок этасизларми?
– Бугунги ғалаба бизга бироз хотиржамлик берди. Келгуси ўйинларда ротация қилишга ҳаракат қиламиз. Бугунги ғалабамизни мухлисларимизга ва яна бир нафар махсус инсонга бағишлайман.
– "Динамо"нинг биринчи ва иккинчи даврадаги ўйинларини таққослай оласизми?
– "Динамо" максимал меҳнат қиладиган жамоалардан бири. Охирги вақтларда ўйинларининг ўхшамаслиги, жамоа мағлубиятларига сабаб бўлмоқда. Жамоанинг келгуси ўйинларида омад тилайман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар