UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  0 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  25 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  7 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   14 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  19 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19

Луисма Эрнандес: "Биз ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Биз ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қаттиқ меҳнат қилишда, ишлашда давом этаяпмиз. Ўтган ҳафтада ўтказилган машғулотларимиздан кўнглим тўлди. Биз ҳар қандай жамоа билан ўйнашга тайёрмиз, бунга мана аста-секинлик билан эришаяпмиз.

Шу билан бир навбатда, эътироф этиш жоиз, "Қизилқум" бугунги ўйинда жуда шижоат билан ҳаракат қилди. Бу майдонда аввал ҳам ғалаба қозонгандик. 

Яна бир гапни айтиш жоиз, "Металлург" клуби ўз олдига қўйган мақсадларга бирма-бир эришиб бормоқда.

- Жамоа кетма-кет кучли рақибларни мағлуб этди. Бу ғалабалар ниманинг эвазига қўлга киритилди деб ўйлайсиз?

- Ёзги танаффусдан сўнг клубда катта ва ижобий ўзгаришларга қўл урдик. Таркибга янги футболчилар жалб этилди. Ҳозирги кунда жамоамизда ўйин давомида ғалабага бўлган интилиш жуда юқори. Бундан ташқари мураббийлар штаби томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам  мени ҳар томонлама қониқтирмоқда.

- Жамоа Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолди. Олдиндаги ўйинларда ҳам ҳужумкор услубни сақлаб қоласизми?

- Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга чиқамиз. Услуб ҳар бир учрашувда ҳар-хил бўлиши мумкин. Балки ҳужумкор, балки ҳимоявий, лекин бизнинг режалар ҳаммаси ғалабага қаратилади.

- Муҳаммадали Алиқуловнинг биринчи бўлимдаёқ алмаштирилиши нима билан боғлиқ? Футболчи жароҳат олдими?

- Ҳа, жароҳат сабабли алмаштирдик. Унда озгина безовталик бор эди. Шу сабаб таваккал қилишни истамадик. Бугунги ўйинда захира футболчиларимиздан ҳам мамнун бўлдим.

- Забиҳулло Ўринбоевнинг ўйинлари ҳақида фикрингиз қандай?

- Забиҳуллонинг бугунги ўйинидан мамнунман. У машғулотларда ҳам астойдил ишлаяпти. У "Пахтакор"га ҳам, бугун "Қизилқум"га ҳам жуда чиройли гол урди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика