UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  2 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Луиш Фигунинг ўйинларини кўриб катта бўлган, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ўйнаган Жонибек Кўчимов билан интервью Янгиликлар

Луиш Фигунинг ўйинларини кўриб катта бўлган, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ўйнаган Жонибек Кўчимов билан интервью

Хабарингиз бор, Жиззах вилоятининг "Зомин" клуби жорий мавсумдан ПРО-Лига мусобақаларида иштирок этмоқда.

Сайтимиз мухбири жамоанинг тажрибали футболчиларидан бири, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидаги ёрқин ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Жонибек Кўчимов билан интервью ташкил этди.

- Салом Жонибек! Футболга кириб келишингиз қандай юз берган?
- Болалигимдан футболга қизиқардим. Оиламиздагилар мени стадионлардан қидириб юришарди. Дадам футболга жуда қизиқадилар ва ўзлари мендаги қизиқишни кўриб Навоий футбол мактабига олиб борганлар. Футболга кириб келишим шу тариқа юз берган.

- Сизни футбол мухлислари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидаги ўйинларингиз орқали яхши танишади. Айтингчи, терма жамоа либосида майдонга тушган футболчида қандай ҳиссиётлар бўлади?

- Терма жамоа сафида майдонга тушиш ҳар бир футболчининг орзуси бўлса керак. Аллоҳга шукр, ўсмирлар терма жамоаси сафида ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. Биласизми, терма жамоада ўйнаган футболчи ортида Ватан турганини ҳис қилади. Бу ўзига яраша улкан масъулият талаб қилади.

Афсуски Осиё чемпионатида Сурияга имкониятни бой бериб, жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолганмиз. Жуда аламли мағлубият бўлган.Ўша ўйиндан кейин анча вақтгача ўзимга кела олмай юргандим. Насиб бўлса ўз устимда ишлаб миллий терма жамоамиз сафида майдонга тушишга интиламан.



- Жонибек Кўчимовнинг футболдаги кумири (севимли футболчиси) ким?

- Ёшлигимдан Луиш Фигунинг ўйинларини кўриб, футболга қизиқишим янада ортган.

- Хориж футболида қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Ўзим "Реал Мадрид" мухлисиман ва бу жамоа иштирокидаги барча ўйинларни қолдирмай кўриб бораман.

- Жорий мавсумда "Зомин"нинг кўрсатаётган натижалари кўнгилдагидек эмас. Сизнингча, жамоага нима етишмаяпти?

- Кўраётган бўлсангиз, жамоамиз ёмон ўйин намойиш этмаяпти. Бизга озгина омад етишмаяпти назаримда. Насиб бўлса олдиндаги учрашувларда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

- Жамоа мухлисларига тилакларингиз...

- "Зомин" мухлисларига тилакларим, ҳамиша соғ-саломат бўлишсин. Насиб бўлса навбатдаги учрашувларда ғалаба қозониб уларни хурсанд қиламиз. Албатта, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилган холда стадионимизга келиб бизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламан.

Бекзод Толибов суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика