UZ

Сўнгги янгиликлар

02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  0 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  39 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Луис Суарес рақибларини бошқа тишламасликка ваъда берди Янгиликлар

Луис Суарес рақибларини бошқа тишламасликка ваъда берди

Италиялик рақибини тишлаб олган футбол бўйича Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес қилган иши учун узр сўради.
Twitter’даги микроблогида маълум қилишича, Суарес бўлган воқеадан «қаттиқ афсусда».

«Бир неча кун давомида уйда оилам билан бўлганимдан сўнг, менда ўз хотиржамлигимни тиклаш ва 2014 йилнинг 24 июнь куни, Италия – Уругвай ўйини вақтида содир бўлган воқеани чуқур ўйлаб кўриш имкони бўлди», – деб ёзади футболчи.

«Мен бўлган воқеадан қаттиқ афсусдаман. Мен Жоржо Кьеллинидан ва бутун футбол ҳамжамиятидан узр сўрайман. Бундай воқеа бошқа такрорланмаслигига сўз бераман», – дейди Суарес.

Бразилиядаги ЖЧ-2014 вақтида Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллинини тишлаб олгани учун, ФИФА Суаресни тўрт ойга футболдан четлатди. Ҳужумчи бу вақт давомида футбол ўйнаши ва стадионларга ташриф буюриши мумкин эмас.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика