Луис Суарес Аргентина билан ўйиндаги жароҳати ҳақида: «Бу шунчаки кичик оғриқ»

Narzulla Saydullayev
1 сен 2017, 11:53
«Барселона» ва Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Аргентина билан ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдирди.

30 ёшли футболчи 83-дақиқада алмаштирилганди. У яна тиззасидан жароҳат олган деб тахмин қилинганди.

«Биз очко олдик ва Жаҳон чемпионатига чиқиш учун навбатдаги қадам ташладик.

Мен билан барчаси жойида. Шунчаки оёғимда кичик оғриқ бўлди. Олға, Уругвай!» — деб ёзадиСуарес инстаграмдаги ўз саҳифасида.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: instagram.com/luissuarez9